Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Ашхобод ва Нью-Йоркка боради
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 17-23 сентябрь кунлари Ашхобод ва Нью-Йоркка боради. Бу ҳақда «АП» мамлакат ҳукуматидаги манбага асосан хабар бермоқда.
Имомали Раҳмон Туркманистон пойтахтида 17 сентябрда Ёпиқ иншоотлардаги V-Осиё ўйинлари олимпия машъаласини ёқиш ва жанговар санъатлар бўйича «Ашхобод-2017»нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Ашхободда Тожикистон президентининг бошқа давлатлар етакчилари билан қатор икки томонлама учрашувлари режалаштирилган. Улар Туркманистон раҳбари таклифига кўра Осиё ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади.
Тожикистон раҳбари Ашхободдан Нью-Йоркка, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ишида иштирок этиш учун учиб кетади.
Имомали Раҳмон Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Аввалроқ Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси бугун очилиши хабар қилинганди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди.
Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026