Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Трансаэро» авиакомпанияси банкрот дея эълон қилинди
Санкт-Петербург ва Ленинград арбитраж суди «Трансаэро» авиакомпаниясини банкрот дея эълон қилди. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Суд қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 13 сентябрида «Трансаэро»да ярим йиллик муддат билан банкротликка оид иш юритиш тартиби очилди. Кредиторлар талаблари 329 миллиард рублни ташкил қилмоқда, дея хабар берди йиғилишда бошқарувчи вакили. У шунингдек компания фаолияти таҳлил қилинганда «Трансаэро»даги молиявий муаммолар 2012 йилда бошлангани маълум бўлганини айтган. Бундан ташқари, қасддан банкротлик белгилари аниқланди, қўшимча қилди бошқарувчи вакили.
"Қасддан банкротлик белгилари мавжуд, кўрсаткичлар 2012 йилдан паст бўлган, қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашган, бухгалтерия ҳисоботи бузиб кўрсатилган, активларни қайта баҳолаш ҳолатлари қайд этилган.
2012 йилдан қарздорни молиялаштириш кредит-пул маблағлари ҳисобига олиб борилган, банкротлик ҳақидаги баёнот билан чиқиш керак бўлган".
«Трансаэро»нинг банкротлиги тўғрисидаги қарор 2015 йилнинг октябрида бош вазир Дмитрий Медведев бошчилигидаги йиғилишда қабул қилинган. 2015 йилнинг декабрида Арбитраж суди компанияда авиаташувчи кредиторларидан бири «Сбербанк»нинг даъво иши бўйича кузатув жараёнини йўлга қўйган. Суд «Трансаэро»нинг қарзини 260 миллиард рублга баҳолаган.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026