Жаҳон | 08:38 / 14.09.2017
5967
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинада тинчликпарвар кучларни жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади

Фото: AP

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Нойертнинг маълум қилишича, БМТ тинчликпарвар кучларининг Украинадаги можаро ҳудудида пайдо бўлиши, мамлакат суверенитетини тиклашга ёрдам беради. Бу ҳақда iz.ru хабар қилмоқда.

«Исталган шундай кучлар Украинанинг барча эгаллаб олинган ҳудуди, жумладан, Россия билан чегарада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун кенг ваколатларга эга бўлиши керак», - дея қайд этган Нойерт.

Унинг сўзларига кўра, Давлат департаменти минтақада тинчликпарвар кучларнинг жойлаштирилишини Украина фуқароларини ҳимоя қилишнинг бир воситаси сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ Украинанинг мудофаа харажатлари 6,2 млрд долларгача етиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид