Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Ироқ Курдистони ҳукуматига чақириқ билан чиқди
Оқ уйдан маълум қилишларича, Ироқ Курдистонининг мустақиллиги бўйича референдум вазиятни беқарорлаштирмоқда ва ИШИД билан курашга халақит бермоқда, шунинг учун уни бекор қилиш лозим.
«АҚШ Курдистон минтақавий ҳукуматининг (Ироқ Курдистони парламенти – таҳ.) шу ойда референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватламайди», - дейилади Оқ уй матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, Вашингтон Курдистон минтақавий ҳукуматини референдумни бекор қилиш ва Бағдод билан «жиддий ҳамда сермазмун» мулоқотни бошлашга чақирди.
Жорий йилнинг 8 июнь куни Ироқ Курдистони мустақиллиги бўйича референдум ўтказишини эълон қилди. Август ойи охирларида Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмаслиги маълум қилинди. Бугун эса Туркия Ироқ Курдистонида референдум ўтказилиши муносабати билан ҳаракатлар режасини маълум қилиши хабар берилди.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025