15:15 / 19.09.2017
9230

Исроилда АҚШнинг биринчи ҳарбий базаси пайдо бўлди

Фото: Anadolu

Исроил жанубидаги Негев чўлида АҚШ ҳарбий базасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Canal 2 шу ҳақида хабар берди. 

"Бугун Исроилда америкалик дўстларимиз билан ҳамкорликда қурилган ракета мудофааси базасининг очилиши бўлиб ўтди", - деди Исроил армиясининг ҳаво мудофааси бош қўмондони генерал Цвика Хаймович. 

Бундан аввал Исроил АҚШ билан 50 та F-35 қирувчи-бомбардимонларни харид қилишга доир келишувни имзолаганди. 

Апрель ойида Исроил ўрта масофага учувчи "Давид Сапани" ракета мудофаа тизими билан қуролланганлик ҳақида маълум қилган эди. 

Бундан ташқари, Исроил тасарруфида қисқа масофага учувчи ракеталардан ҳимояланишга мўлжалланган "Темир гумбаз" ракета мудофаа тизими ҳамда мамлакатни қитъалараро баллистик ракеталардан муҳофаза қилувчи "Ўқ" тизими бор.

Top