21:45 / 19.09.2017
7579

Норвегия мустақил фондининг ҳажми 1 000 000 000 000 долларга етди

Норвегия суверен жамғармасининг ҳажми тарихда илк маротаба 1 триллион долларга етди. Бунга жаҳон фонд бозорларининг ўсиши ва доллар курсининг заифлашуви сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

«Кимдир 1996 йили май ойида нефть даромадининг бир улуши фондга ўтказилиши бошланганида унинг миқдори қачондир 1 трлн долларга етади, деб ўйламагандир», — дея таъкидлаган жамғарма ижрочи директори Ингве Слингстад.

Норвегия ҳукумати фонд миқдори 2025 йилгача ўсишда давом этишини ва 10,5 трлн крон (1,3 трлн доллар)га етишини тахмин қилмоқда. Аммо, агентликка кўра, бу каби баҳолашлар ишончсиздир. Чунки ҳозирги кўрсаткич 2018 йил охиригача бўлган даврда тўпланиши кутилмаган рақамдир. 

Жамғарма 1998 йили нефть ва газ савдосидан тушадиган даромаддан келажак авлод улушини сақлаш мақсадида ташкил этилган. Айни вақтда унинг бутун дунёдаги идораларида 550 киши ишлайди. 

Top