Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги "ақлли" фабрика кунига 1,35 миллион фотоэлемент ишлаб чиқаради
Tongwei Group Ғарбий Хитойдаги Чэнду шаҳрида жойлашган янги қуёш панеллари фабрикасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. У кунига 1,35 миллион юқори самарали фотоэлемент ишлаб чиқаради, бу фотоэлементлар йилига 3,0 миллиард кВт*с электр энергиясини яратади. Фабриканинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 2 ГВт'ни ташкил қилади. DigiTimes шу ҳақида хабар берди.
Бундан ташқари, мазкур фабрикада мамлакат бўйлаб энг катта автоматлаштирилган ускуна ишлайди. Хитойнинг оддий заводларига таққослаганда, "ақлли" фабрика меҳнат харажатларини 40 фоизга, энергия истеъмолини - 30 фоизга қисқартиради ва ишлаб чиқариш самарадорлигини 25 фоизга оширади. Бироқ меҳнат харажатларининг 40 фоизга пасайиши ишчи ўрнининг кескин камайишига олиб келади.
Хитойдаги заводлар тобора кўпроқ шу муаммога дуч келмоқда, шунинг учун Alibaba электрон коммерция гиганти раҳбари Жек Ма келгусида бозорнинг асосий драйвери хизматлар саноати бўлишини ишонч билан таъкидлади.
"Made in China ва Made in America дейишга ҳожат қолмади. Made in Internet даври келди", - деди Ма Нью-Йоркдаги Bloomberg Global Business Forum'да.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026