Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш чегараларида 100 минггача мусулмон тўпланиб қолган
Мьянма ва Бангладеш чегарасида юз минг роҳингя мусулмонлари тўпланиб қолди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти (IOM) вакили Жоэл Миллман Женевадаги матбуот анжуманида маълум қилган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, 100 мингга яқин роҳингя мусулмонлари Мьянманинг Аракан вилояти Бутхидаунг шаҳрида тўпланган. Улар Бангладешнинг Кокс-Бозорига ўтиш учун рухсатни кутмоқда.
Миллатчи буддалар зулмидан Бангладешга қочган мусулмон роҳингялар сони, IOM вакилининг айтишича, 515 мингга етган.
IOM вакилининг кузатувларга асослаган ҳолда айтишича, кунига 2 мингга яқин қочқин Мьянма-Бангладеш чегарасини кесиб ўтади.
«Халқаро миграция бўйича ташкилоти жаҳон ҳамжамиятидан Аракан қочқинларига кўмак бериш мақсадида 120 млн доллар маблағ сўраган. Бу маблағлар 450 минг қочқинни ярим йил мобайнида барча зарурий нарсалар билан таъминлашга етади», - деган Миллман.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025