Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Жанубий Корея КХДРга қарши "зудлик билан амалиётлар" ўтказишга тайёр
Фото: AP
Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан "фитналар" уюштирилган тақдирда "зудлик билан жавоб қайтариш"га шай, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги ўз манбасига асосланган ҳолда.
Қандай амалиётлар ўтказилиши мумкинлигига агентлик суҳбатдоши аниқлик киритмаган. Шу билан бирга, Жанубий Корея ва АҚШ КХДРнинг қандайдир янги ядровий синов ёки ракета парвозига тайёрланаётганини исботловчи аломатларни кузатмаган. Корея Меҳнат партиясига асос солингани нишонланадиган 10 октябрь куни арафасида шундай синов бўлиши мумкинлиги айтилганди.
"Воқеалар ривожини жуда диққат билан кузатаяпмиз", — дея манбаси сўзларини келтиради агентлик.
Ж.Корея ва АҚШ КХДРни барча воситалар билан кузатмоқда. Хусусан, айғоқчи самолётлар U-2S ва RC-800, RF-16 қирувчи-айғоқчи, E-737 русумли олдиндан аниқлаш ва огоҳлантириш самолёти ва P-3C патруль самолётларидан фойдаланмоқда.
Шимолий Корея ракеталарини учирилганидан сўнг 2 дақиқа ичида аниқлаш мақсадида Япон денгизида "Ижис" (Aegis) тизими, SPY-1D ва Green Pine радарларига эга ҳарбий кема фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
18:07 / 10.12.2025
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилиши мумкин
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025