Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қарор: Asl Oyna 180 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширади
Asl Oyna ихтисослаштирилган шиша идишлар ишлаб чиқарувчиси умумий қиймати 178 млн. доллар бўлган саккизта инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати «Озиқ-овқат товарлари чиқарилишини кенгайтириш учун шиша маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни чиқарди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Asl Oyna йиллик қуввати 200 миллион шартли бирлик бўлган шиша идишлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширди.
Компаниянинг акциядорлари умумий қиймати 178 миллион доллар бўлган қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қарор қилишди. Лойиҳалар 2020 йилгача амалга оширилади.
Жумладан, корхона шиша идишлар ишлаб чиқаришни йилига 200 млн.дан 600 млн. шартли бирликка қадар кенгайтириш бўйича лойиҳаларни 3-, 4- ва 5-шишасозлик печлари ҳамда шиша ишлаб чиқариш учун хом ашё материлларини бойтириш бўйича заводни, умумий қиймати 130 млн. АҚШ долларига тенг замонавий технологик ускуналарни жорий этиш орқали қуриш ва фойдаланишга топшириш ҳисобидан амалга оширади.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу лойиҳага Asl Oyna’нинг устав фондига қўшимча маблағ ажратиш орқали 30 млн. доллар сармоя киритади. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 100 млн. доллар миқдоридаги кредит маблағлари ҳам жалб қилинади.
Asl Oyna компанияси шунингдек, 2019 йилга қадар қиймати 5 млн. доллар ва ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 млн. литр бўлган яхна ичимликларни ишлаб чиқариш бўйича заводни қуриш ниятида.
2021 йилга қадар компания мева-сабзавот консервалари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қиймати 13 млн. доллар бўлган заводни қуриш бўйича лойиҳани ҳам амалга оширади. Корхона ишга туширилгач, 12 минг тонна мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқаради.
Твист Офф металл қопқоқлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишга тахминан 4 миллион долларлик сармоя ва 10 млн. доллар – товарларнинг идентификацияси учун стикер-ёрлиқларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилади. Биринчи завод қуввати йилига 16,6 млн. қопқоқни ташкил этади, иккинчисиники эса – кунига 10 дан 100 млн.гача стикер-ёрлиқлари.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026