Парвоз вақтида соғлиққа зиён етмаслиги учун нима қилиш керак?
Бир неча соат давомида ўтирган ҳолатда, бошқа йўловчилар билан тирбандликда бўлиб, самолётда парвоз қилиш вақтида организмга зиён етиши мумкин. "Лайфхакер" саломатлигингизга зиён етмаслиги учун қуйидагиларга амал қилишни тавсия этади:
1. Илк рейсларни банд қилинг
Имкон қадар биринчи авиарейсни танланг. У катта эҳтимол билан ўз вақтида парвоз қилади ва йўловчиларни куттириб қўймайди. Боз устига, биринчи рейсда адёл, ёстиқ ва столлар дезинфекцияланган бўлади.
2. Тўғри жой танланг
Фақат аэропортдагина фавқулодда вазиятларда чиқиш эшиклари ёнидаги ўриндиқлардан жой банд қилиш мумкин. Агар жойингизни ўзгартиришни хоҳласангиз, у ерга парвоздан икки соат олдин етиб келган маъқул. Фавқулодда чиқиш эшигига яқин жойда бўш жой қолмаган бўлса, ўтиш йўлагидаги ўриндиқларни танланг. Шунда атрофингиздагиларни безовта қилмай, ўрнингиздан туриш имконига эга бўласиз.
Эконом-классда креслолар, одатга кўра, мато билан қопланган бўлади. Унда эса микроблар, каналар ва аллергенлар кўп бўлиши мумкин. Бизнес-классда эса креслолар чарм билан қопланади, нисбатан тозароқ бўлади.
3. Парвоз олдидан иммунитетингизни мустаҳкамланг
Самолёт ичида жуда кўп киши нафас олаётган ҳавода бактериялар талайгина бўлади. Шунинг учун, саёҳат олдидан иммунитетингиз борасида қайғуришингиз лозим. Масалан, кўпроқ витаминлар истеъмол қилинг ёки мева ва сабзавотлар тановул қилинг.
4. Мойчечакли чой ичинг
Мойчечакли чой тинчлантирувчи хусусиятларга эга бўлиб, тезроқ уйқуга кетишга ёрдам беради. Агар самолётда парвоз қилишдан қўрқсангиз, қўлда олиб ўтиладиган юкингизга мойчечак чойидан бир неча пакетча олиб, самолётда уни ичинг.
5. Кўп сув ичинг
Парвоз вақтида, айниқса спиртли ичимлик ва кофеин истеъмол қиладиганларда организм кучли сувсизланади. Самолёт ҳавоси қуруқ бўлади, шунинг учун кўп сув ичиш керак бўлади. Муқобил сифатида гиёҳли дамламалар тавсия этилади.
6. Жисмоний машқларни унутманг
Бу тромб ҳосил бўлишининг олдини олади. Ўтирган жойингизда бўйин машқларини бажаринг. Қўлларингизни навбатма-навбат бошингиз узра кўтаринг, сўнг уларни елкангизга теккизишга ҳаракат қилинг.
Ҳар соатда умумий бадантарбия машқлари яхши фойда беради. Шундай бўлса-да, вақти-вақти билан бошни ҳар томонга қайириб, бўйин машқларини бажариш керак.
7. Ўзингиз билан фойдали егулик олинг
Парвоз узоқ давом этмаса ҳам, ҳар эҳтимолга қарши (масалан, рейс ушланиб қолиши мумкин ва узоқ кутишга тўғри келиши мумкин), ўзингиз билан фойдали егуликлардан олинг. Масалан, донли батончалар, ёнғоқлар ёки қуруқ мевалар.
8. Қулоқларингизни эҳтиёт қилинг
Самолёт парвози ва қўниш вақтида кўпчиликнинг қулоғи тиниб қолади. Кучли босим қулоқларга зиён етказиши мумкин. Ёқимсиз ҳиссиётлардан халос бўлишга сақич, шунингдек эснаш ва ютиниш ҳаракатлари ёрдам беради.
9. Оёқларингизни чалкаштирманг
Парвоз вақтида оёқларингизни чалкаштириб ўтирсангиз, оёқлар уюшиши мумкин, бу эса кучли ноқулайлик келтириб чиқаради. Бунинг ўрнига сумкани полга қўйиб, оёқларингизни унинг устига қўйиб олинг.
10. Бурун ва қулоқ битишига қарши дори воситаларини олинг
Бу ишни парвоздан бир кун олдин амалга оширинг. Парвоз вақтида бурун ва қулоқ тўсилиб, бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин.
11. Пойабзалингизни ечманг
Самолётдаги ҳаво босими шу қадар пастки, оёқлар шишиши мумкин. Шунинг учун пойабзални кийганингизда сиқиши мумкин, бу эса сизнинг хатти-ҳаракатларингизга ноқулайлик туғдиради.
12. Аспирин қабул қилинг
Узоқ вақт давомида бир ҳолатда ўтирсангиз, қон оёқларга бориб тўхтаб қолиши мумкин. Бу эса тромблар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Агар бу тромб ўпка ёки ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бошқа органга тушса, бу инсоннинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келиш эҳтимоли юқори.
Олдиндан шифокор билан маслаҳатлашиб, парвоздан бир кун аввал ва ундан уч кун кейин аспирин қабул қилинг. Аспирин қонни суюлтиради ва тромб ҳосил бўлишининг олдини олади.
13. Чемодан ёки сумка ўрнига рюкзакдан фойдаланинг
Рюкзак билан лифт ё эскалатор ёрдамига мурожаат қилмай, зиналар бўйлаб ҳаракатланиш осонроқ кечади. Бундай сайр кўпроқ калорияни парчалашга ва узоқ парвоздан олдин оёқларни "тайёрлаш"га ёрдам беради.
14. Бир неча қават кийининг
Салонда иссиқ бўладими ёки совуқми, билиб бўлмайди. Футболка, свитер ва шарф кийинг. Агар иссиқ бўлса, шунчаки устингиздаги кийимни ечиб қўйишингиз мумкин.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024