Жамият | 15:28 / 16.10.2017
26260
2 дақиқада ўқилади

Актёр Дмитрий Марьянов ҳаётдан кўз юмди

Фото: ТАСС

Россиялик истеъдодли акётр Дмитрий Марьянов 47 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида ТАСС актёрнинг вакили Алевтина Кунгурова берган маълумотга асосланиб хабар берди. 

"Дмитрий тўсатдан вафот этди", - дейди у.

Кунгурова воқеа тафсилотларига аниқлик киритмади, "улар тиббий хулосадан кейин маълум қилиниши, ҳозирча ноаниқ" эканини таъкидлади. 

Актёр билан хайрлашув санаси ва вақти ҳозирча номаълум. 

Дмитрий Марьянов томошабинларга "Графиня де Монсоро", "Радио куни", "Жангчи", "Оталар" ва бошқа фильмлардаги роллари орқали танилган.

Умумий ҳисобда, актёрнинг фильмографиясида 70 дан ортиқ роли қайд этилган.

Бундан ташқари, Марьянов "Ленком" ва "Моссовет" театрлари саҳналарида ҳам ажойиб роллар ижро этган.

Шунингдек, Дмитрий Марьянов турли йилларда "Катастрофы недели" (ТВ-6), "Очевидец. Самое шокирующее" (РЕН ТВ) ва  "ИноСтранная кухня" ("Домашний") кўрсатувларининг бошловчиси бўлган. 

Марьянов психолог Ксения Бик билан турмуш қурган. Жуфтликнинг Анфиса исмли бир қиз фарзанди бор. Биринчи турмушидан Даниил исмли ўғли ҳам бор.

Мавзуга оид