Telegram ФХХ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун жаримага тортилди
Москванинг Мешчанский тумани 383-суд участкасидаги Яраштирув суди Telegram Messenger LLP (Лондон)ни ФХХнинг фойдаланувчилар хабарларини декодлаш учун маълумот тақдим этиш сўровини ижро этишдан бош тортгани учун 800 минг рублга жаримага тортилди. "Интерфакс" шу ҳақида хабар берди.
Судьянинг аниқлик киритишича, ундириладиган жарима Москва шаҳри бюджетига йўналтирилади. Суд қарорида шунингдек айбланувчига суд қарорини бажармаслик учун жавобгарлик ва Москва Мешанский судида унга қарши чиқиш имкони ҳақида изоҳ берилади.
Маъмурий иш бўйича судда берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 12 июлида ФХХ Telegram'нинг Лондондаги идорасига 16 июль санасига қадар олти телефон рақами бўйича маълумот тақдим этиш зарурати тўғрисида сўров йўллаган. Telegram эса бунга жавоб қайтармаган.
Шундан сўнг, 31 августда ФХХ мессенжер раҳбариятини маълумот сақлаш, ижро этиш ва етказиш тўғрисидаги федерал қонунни бажармаганлик учун маъмурий қонунбузарликка доир протокол тузиш режасидан бохабар қилган ва 14 сентябрь куни шундай қилинган.
Душанба куни судья Данильчик Telegram'ни 13.31-модданинг 2.1-бандида кўзда тутилган қонунбузарликда айбдор деб тан олган.
Таъкидлаш жоизки, Суд мажлиси Telegram вакиллари иштирокисиз ўтган.
Бундан аввал Telegram асосчиси Павел Дуров компанияга босим ўтказувчи мамлакатларда бизнесни тўхтатишга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024