Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг дунё давлатларидан қарзи қанча экани маълум қилинди
Америка молия вазирлиги Америка Қўшма Штатларининг бошқа давлатлардан олган молиявий мажбуриятларига доир маълумотларни эълон қилди. Унда АҚШнинг қайси давлатдан қанча миқдорда қарз эканига ойдинлик киритилади.
Маълум бўлишича, ХХР 2017 йил август ойи ҳолатига кўра, 1.2 трлн доллар миқдорида қарз берган. Иккинчи ўринда бораётган Япония ҳукуматининг Америка ғазнасида 1,1 трлн доллар миқдорида пули бор. Кучли бешликда, шунингдек Ирландия (307 млрд), Бразилия (273,6) ва Кайман ороллари (260 млрд) бор.
Швейцария, Буюк Британия, Люксембург, Ҳонг Конг ва Тайван энг кўп қарз берган ўнта мамлакатга киради.
Умуман Америкага йирик миқдорда қарз берган давлатлар сони 34 тани ташкил этади.
АҚШнинг дунё мамлакатларидан жами қарздорлиги 2017 йил август ҳолатига кўра, 6 трлн 269 млрд 700 млн доллардан иборат.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026