Ўзбекистон | 11:50 / 19.10.2017
9513
4 дақиқада ўқилади

Поп - Наманган - Андижон темир йўли 4 йил ичида тўлиқ электрлаштирилади

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Осиё тараққиёт банки иштирокида Поп-Наманган-Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

2017 йил 20 апрелда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши Осиё тараққиёт банкининг оддий капитал маблағлари ҳисобидан «Поп - Наманган - Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 80 млн. АҚШ долларини беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, 25 йил ичида қоплаш муддати билан тақдим этишни маъқуллади.

Лойиҳа беш йил ичида (2017 - 2021 йиллар) амалга оширилади. Ўзбекистоннинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси 122,03 млн. долларга тенг, шу жумладан 38,72 млн. доллар солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш шаклида, шунингдек «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 72,09 млн. доллар ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг 11,22 млн. долларлик ўз маблағлари ҳисобидан.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг қарийб учдан бир қисми яшовчи Фарғона водийсидаги асосий шаҳарларни Тошкент билан боғлаб, юк ва йўловчи темир йўл хизматларининг тўғридан-тўғри ва самарали фаолият кўрсатишига кўмак беради. Лойиҳа транспорт алоқасини яхшилашга ёрдам беради ва Фарғона водийсида иш ўринларини ташкил этиш ҳамда ўсишига ҳисса қўшади. Лойиҳа, шунингдек, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг 2-Йўлаги бўйлаб минтақавий савдонинг ўсиши ҳамда атроф-муҳит ва темир йўллар хавфсизлиги кўрсаткичларини яхшилашга ёрдам беради. Кутилишича, лойиҳани амалга ошириш натижасида карбонат ангидрид газининг йиллик чиқариб ташланиши миқдори 10 минг тоннага камаяди. 

Кредитни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖдир.

ОТБ кредитининг қайтарилиши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, фоизлар, комиссиялар ва ОТБ кредити бўйича бошқа харажатлар тўлови «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида ташқи электр таъминоти объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш «Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳа доирасида ОТБ кредити ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган материаллар ва ташқи электр таъминоти ускуналарини «Ўзбекэнерго» АЖга бепул асосда беради, дейилади президент қарорида.

Ўзбекистон раҳбари «Поп - Наманган - Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлади.

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖга 2018 йил 1 апрелига қадар Поп - Наманган - Андижон темир йўли линиясини электрлаштириш ва ташқи электр таъминоти объектларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтнинг ўзида қуришга истисно тариқасида рухсат берди.

Шунингдек, тендер савдоларини ўтказмасдан ишлаб чиқариш корхоналари ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан энг яхши таклифни танлаш асосида ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузишга рухсат берилди.

Давлат раҳбари ушбу лойиҳа доирасида 2020 йил 1 январгача солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Томорқа – ризқ ва даромад манбаи 

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Томорқа – ризқ ва даромад манбаи 

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи