Олий таълим тизимидаги баҳолаш механизми эскирганми?
Тасаввур қилинг, марафонда иштирок этиб турган атлетнинг рейтинги турли масофаларда эришган ютуқларининг ўртача қийматига тенг бўлса! Атлет учун баъзи масофаларни босиб ўтиш қийин, айримлари эса жуда осон кечиши мумкин. У эса қийин мусобақа олдидан рейтингини яхшилаб олиш мақсадида, босиб ўтилиши осон бўлган йўлкани танлайди, қийинларидан воз кечади. Якунда барча марафон иштирокчилари натижасига қараб мукофотланади.
Мана шу кўринишдаги баҳолаш тизими АҚШ талабаларини илм олишга ундаб келади. Ҳаттоки, ўзини мураккаб юклама фанни ўзлаштирга дучор қилган талаба, бу танлови учун «жазога тортилиши» ҳеч гап эмас. Сабаби шундаки, биринчи курсда ўқиш учун «Инглиз адабиётига кириш» фанини танлаган талаба билан «Қиёсий адабий таҳлил» предметини танлаган талаба бир хил баҳолаш тизими бўйича балл тўплайди.
Бу билан маълум соҳа юзасидан билими бор талаба энг осон предметларни танлайвериши, натижада барча ҳаракатлар фақат баҳо учун бўлаётганини англатмайдими? Асло! Бу жойда муҳим қоида шундаки, талаба ҳар бир семестрда мажбурий ўқиши лозим бўлган фанлар рўйхати бор ва улар учтадан кам эмас. Ана энди Ўзбекистондаги талабаларни бир неча йиллардан бери қийнаб келган муаммога дуч келишимиз мумкин: тиббиёт йўналишида таълим олаётган талаба олий математикани ўрганиши шартми?
Шу ўринда хоҳиший бошқа фанлардан бирини танлаш мумкин, ҳаттоки бу танлов адабиёт, мусиқа ва нотиқлик санъати бўлиши мумкин. Шунинг билан ғарбда талабалар серқирра, ижодкор ва ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиш тарбияланади. Қолаверса, мантиқсиз сабабларга кўра, талабанинг баҳолар йиғиндиси паст кўрсаткичда бўлмайди.
Хулоса қилишга шошилмаймиз, балки бу тизимнинг ўзига етарли камчиликлари бордир, аммо Ўзбекистонда мавжуд Олий таълим тизимидаги талабаларни баҳолаш тизими ижобий фойда бераётгани йўқ.
Мавзуга оид
18:33 / 26.11.2024
“Жудаям мураккаб савол” — Қўчқоров тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
15:13 / 18.11.2024