Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ директори Шимолий Корея етакчиси "йўқолиб қолса" нима бўлишини айтди
АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси директори Майкл Помпео агар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин "йўқолиб қолса" ёки "тўсатдан ўлиб қолса" бошқарма ўзини қандай тутиши ҳақида сўзлаб берди. Помпеонинг бу ҳақдаги сўзларини South China Morning Post нашри келтириб ўтди.
"Ким Чен Инга келсак, МРБ тарихи ҳисобга олинса, агар у йўқ бўлиб қолса, мен бу ҳақда ҳеч нарса гапирмайман", деб айтган МРБ директори Шимолий Корея етакчиси йўқ қилинса нима бўлиши ҳақида берилган саволга жавобан.
Помпео унинг бошқармаси қандай ўзгариши ва унинг вазифалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Биз баджаҳлроқ агентликка айланмоқчимиз", деб қўшимча қилган Помпео.
Аввалроқ Помпео АҚШ Шимолий Кореянинг ракета зарбасига тайёр бўлиши кераклигини айтган, бироқ АҚШ бу хавфни қандай бартараф этишини тушунтириб бера олмаган.
Мавзуга оид
08:47 / 15.05.2026
МРБ раҳбари Кубага Трампнинг таклифини етказди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026