Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Мьянма мусулмонларига 22 миллионга яқин пул тўплади
Туркиянинг нодавлат ташкилотлари ва оддий фуқаролари Мьянмадаги роҳингя мусулмонларини қўллаб-қувватлаш учун 800 миллиондан зиёд турк лирасини (21,6 миллион доллардан зиёд) тўплашди. "Анадолу" агентлиги Туркия ҳукумати қаршисидаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг асоратларини бартараф қилиш бошқармаси (AFAD) раҳбари Мехмет Гуллу ўғлининг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ёрдам пулини тўплаш "Аракан қўллаб-қувватлашга муҳтож. Туркия ёрдам қўлини чўзмоқда" акцияси доирасида амалга оширилмоқда.
Гуллу ўғлининг ёдга солишича, Мьянмадаги Аракан провинцияси аҳолисига нисбатан зўравонликлар 1980-йилларда бошланган. Ўшанда Мьянма ҳукумати юз минглаб мусулмонларни фуқароликдан маҳрум этган ва уларнинг муайян қисми мамлакатдан қочишига тўғри келган.
AFAD раҳбарининг маълум қилишича, жорий йилнинг августидан роҳингя мусулмонларига нисбатан зўравонликларнинг янги тўлқини бошланганидан сўнг Бангладешдаги қочқинлар лагерини икки марта бориб кўрган ва у ердаги гуманитар вазият билан танишган.
"Мен Кения, Фаластин, Сурия, Иорданиянинг суриялик қочқинлар лагерларида бўлганман ва очиқ-ойдин айтишим мумкинки, Бангладешдаги лагерлар энг ачинарли аҳволда. Туркия Бангладешда 100 минг кишилик қочқинлар лагерларини қуришга тайёр эканини билдирди", - деди Гуллу ўғли ва Бангладеш дунёнинг аҳолиси зич жойлашган энг қашшоқ мамлакатларидан бири ҳисобланишини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026