Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тошкентдан йўлга чиққан автокарвон Хитойга етиб борди
30 октябрь куни Тошкентдан «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» йўналиши бўйича халқаро автокарвон йўлга чиққани хабар қилинган эди. «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қошғар» автомобиль йўлагининг очилиши минтақа мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, инвестициялар, молия, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, Марказий Осиё бўйлаб юк ташиш ҳажмини, транзит салоҳиятини сезиларли оширишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Янги автомобиль йўли Хитой шимоли-ғарбий ҳудудларини Қирғизистон орқали Ўзбекистон билан боғлайди. Илк автокарвон ушбу йўл узра синов қатновини амалга оширди, деб хабар қилмоқда Синхуа агентлиги.
Тошкентдан йўлга чиққан автокарвон Қирғизистоннинг Ўш шаҳри постидан ўтгач, Қошғардаги Иркиштом постини кесиб ўтди, дейилади лавҳада.
9 та юк автомобилидан иборат автокарвон 950 километрлик саёҳатни 1 ноябрь куни якунлаган.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026