Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб коалицияси Ар-Риёдга ракета учирилишига жавоб қайтармоқда
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси қўмондонлиги Ар-Риёдга қарата баллистик ракета учирилганидан сўнг Яманнинг барча ҳаво ҳамда сув портларини ёпиш ҳақидаги қарорга келди. Коалициянинг расмий баёноти SPA агентлиги томонидан эълон қилинган.
Коалициянинг маълум қилишича, Эрон Ямандаги исёнчи ҳусийларга 900 км. масофани учиб ўтиши мумкин бўлган баллистик ракеталарни контрабанда йўли орқали етказиб бергани аниқланган. Шу билан бирга, шу тарзда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг исёнчиларга қурол етказиб бериш тақиқланган резолюцияси бузилаётгани кўрсатилган.
«Коалиция қўмондонлиги Яманнинг барча ер усти, ҳаво ва денгиз портларини вақтинчалик ёпиш ҳақидаги қарорга келди. Бу чоралар аҳолини инсонпарварлик юклари билан таъминлаш эътиборга олинган ҳолда кўрилади», - дейилади баёнотда.
Аввалроқ Саудия Арабистони ҳарбийлари Ар-Риёд яқинида баллистик ракетани уриб туширишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026