Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:45 / 17.11.2017
9610
1 дақиқада ўқилади
Россия Пёнгчангдаги Олимпиадани умуман кўрсатмаслиги мумкин
Фото: РИА "Новости"
Россия телеканаллари 2018 йилда Пёнгчангда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини намойиш этишдан воз кечишлари мумкин. Бу РФ терма жамоаси мусобақаларга қўйилмаса юз беради, деб хабар қилмоқда «Ведомости» газетаси.
Бундай қарорнинг қабул қилинишига россиялик спортчиларнинг бўлмаслиги туфайли трансляциялар рейтинглари жуда пастга тушиб кетиши асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Маълумот учун, Россияда Олимпия ўйинларини Биринчи канал, «Россия 1» ва «Матч ТВ» намойиш этишни режалаштирмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш