Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Миср президентига таъзия изҳор этди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Миср етакчиси Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги муносабати билан ушбу мамлакат президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона Миср ҳукумати билан замонавий дунёдаги таҳдидларга қарши биргаликда курашишга тайёр эканини маълум қилганди. Шунингдек, у Синай шимолида юз берган теракт туфайли таъзия изҳор этди.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026