Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда МРБнинг собиқ ходими ҳибсга олинишига ордер берилди
Туркияда мухолифатчи Фатҳулла Гуленнинг террорчилик оқими фаолияти ва 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтарувига уриниш воқеаларининг тергови доирасида марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Грахам Е.Фюллернинг ҳибсга олинишига ордер берилди.
Истанбул прокуратурасининг террорчилик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бюроси кўриб чиқаётган иш доирасида Усмон Кавала, 2016 йил июлда Büyükada Splendid Hotel меҳмонхонасидаги йиғилишда иштирок этган ва тўнтарувга уриниш ташкилотчиларидан бири бўлган Генри Ж.Берки, АҚШнинг Истанбулдаги бош консуллиги ходими Метин Топуз ва Республика халқ партияси депутати Айкан Эрдемир ҳам жавоб бермоқдалар.
Грахам Е.Фюллер конституцион тартиббузарликда, Туркия ҳукуматини ағдаришга уринишда, махфий давлат сирини ҳарбий ёки сиёсий жосуслик мақсадида ошкор қилишда айбланмоқда.
Фюллернинг ҳибсга олинишига ордер Истанбул суди томондан берилган.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026