Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 5 миллиард долларга етказилади
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда. 2016 йилда мамлакатлараро товар айланмаси 4,2 миллиард долларни ташкил қилди. Жорий йилда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. 2017 йилнинг илк 9 ойида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси 2,4 миллиардни ташкил қилган, бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 23 фоизга кўп демакдир. KUN.UZ мухбири Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденевнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

"Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги 900дан зиёд корхоналар фаолият юритмоқда. Россия ҳудудида эса тахминан 500 ўзбек субъекти мавжуд. Россиянинг бугунги кунга қадар Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояси 7 миллиард доллардан ошади. У Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкоридир", - дейди элчи.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида Россия иштирокидаги энг йирик сармоявий лойиҳалар қаторида Қандим газни қайта ишлаш заводи, Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи, Тошкент вилоятида мис-бойитиш комплексини қуриш, Бекободдаги металлургия комбинати ва Оҳангарондаги цемент заводини модернизациялаш, "Газпром"нинг Қорақалпоғистон ва Сурхондарёдаги фаолиятини йўлга қўйиш устида биргаликда ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Владимир Тюрденев Ўзбекистон ва Россия ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини алоҳида қайд этди. "Яқинда Жиззах вилоятининг Фориш полигонида ўтказилган Ўзбекистон-Россия ҳарбий машғулотлари бунинг тасдиғи бўлиб хизмат қилади. Шунингдек минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Россия юксак даражадаги идоралараро маслаҳатлашуви ҳам шу мақсадларга йўналтирилган", - деди у.

"Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг устувор қирраларидан бири маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликдир. Ўтган йили Ўзбекистонда Россия кунлари муваффақиятли ўтди, жорий йилнинг сентябрида эса - Россияда Ўзбекистон кунлари. Нукус жавоҳири Савицкий номли давлат музейининг Москвадаги кўргазмаси ёрқин ҳодиса бўлди. Мариинский театри концерти, россиялик опера хонандаси Анна Нетребконинг концерти ва кўплаб бошқа тадбирлар ўтказилди.
Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида бутун Россия патриархи Кириллнинг Ўзбекистонга ташрифи мамлакат ҳаётида муҳим воқеа бўлди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида сезиларли ҳамкорлик йўлга қўйилди. Россия ва Ўзбекистоннинг йирик тиббиёт марказлари ўртасида 20га яқин ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Россиялик шифокорлар ўзбек ҳамкасбларига тажриба улашиш мақсадида мунтазам равишда ташриф буюришмоқда.
Илм-фан соҳасидаги ҳамкорликка ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Икки томонлама асосда илмий-амалий анжуманлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистондаги Россия олийгоҳларида таълим олувчи талабалардан ташқари, РФнинг ўзида жойлашган олий таълим муассасаларида таълим олаётган ўзбек талабалар сони 22 мингга яқинни ташкил қилмоқда", - деди элчи.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026