Фото: Кремний водийсида харид қилиш мумкин бўлган энг қиммат уй
Технологиялар оламидаги энг таъсирчан ва обрўли инсонларга қўшни бўлишни хоҳлайсизми? Бунинг учун сиз бор-йўғи 48 млн доллар сарфлашингз керак бўлади. Америкадаги энг қиммат почта индексларининг 3/5 қисми айнан Кремний водийси яқинидаги бадавлат кишилар истиқомат қилувчи ҳудуд ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда технократ магнатлар нақд пулга дабдабали уйларни харид қилади.
Facebook ва Google бош қароргоҳларидан бир кўча нарида жойлашган ҳудуддаги тарихий уйлар нархи кўпчиликнинг ақлини шошириши мумкин. Масалан, июль ойида Калифорния штати Вудсайд округи, Портол-роуд, 1550 манзилида жойлашган уй 48 млн долларга баҳоланди. Бу айни шу бинонинг 2008 йилги турғунлик давридаги қийматидан 700 фоиз кўп демакдир.
1915 йилда барпо этилган қаср қачонлардир Аделаида Киркбрайдга тегишли бўлиб, 2,8 гектар майдонни эгаллайди. Унинг ўз кўли ва отхонаси ҳам бор. Бугунги кунда бу уй Кремний водийсидаги энг қиммат уй ҳисобланади. Агент Пьер Бульян нима учун ушбу кўчмас мулк бунчалик қимматлигини изоҳлади.
Умуман олганда Вудсайд — Кремний водийсининг қишлоғи бўлиб, кўплаб йиллар мобайнида мазкур аҳоли пунктида Стив Жобс, Ларри Эллисон ва Масаёси Сон каби магнатлар истиқомат қилган.
Шундай қилиб 48 млн доллар эвазига сиз технологиялар оламидаги машҳур шахслар билан қўшни бўлишингиз мумкин.
Canardia қасрини 2008 йилда номаълум сармоядор 6,1 млн долларга харид қилган.
ОАВда тарқатилган хабарларга кўра, ушбу бинодан фойдаланиш учун тақиқ қўйилган эди. Аммо Пьер Бульяннинг айтишича, бундай эмас. Бир неча оила оилавий траст орқали кўчмас мулкка эгалик қилган. Уларнинг бир неча нафари вафот этганидан сўнг, банк бу уйни 2008 йилги инқироз вақтида фойдали нархга сота олди.
Француз услубида қурилган уй 2,8 гектар ернинг бир қисмида жойлашган. Деярли ҳар бир хонада йирик деразалар ўрнатилган.
585 м2 майдонда 5 та ётоқхона, 7 та катта чўмилиш хонаси ва битта кичикроғи бор.
Иккита катта стол жойланган ошхонада кўпчилик бир вақтнинг ўзида овқатлана олади. Таом тайёрлаш учун алоҳида жой ҳозирланган.
Албатта, ошхона интерьери таъмирталаб, бироқ 48 млн долларга уй сотиб олган харидор уни таъмирлай олади.
Уйнинг илк эгалари орзуларидаги қасрни барпо қилиш учун маблағни тежамагани шундоқ кўриниб туради. Хусусан, балконга чиқувчи эшик ўрнатилган ётоқхоналардан бирининг майдони жуда катта.
Асосий чўмилиш хонаси ҳам жуда улкандек таассурот қолдиради.
Мана бу кийиниш хонаси Сан-Францискодаги ўртача студия билан бемалол рақобат қила олади.
Уйни харид қилганлар бассейнда сузишлари...
... ёки хусусий кўлда чўмилишлари мумкин.
Отхонада 14 бош пони отлари боқилиши мумкин. Бульяннинг сўзларига кўра, бу бинолар ҳозирда анча хароб аҳволда, шунинг учун унинг ўрнида кенг гараж барпо қилса бўлади.
Ушбу уйнинг ажойиб бир қисмидан, агар янги хўжайинлар хурсандчиликларни ёқтирмаса, таъмирлаш чоғида воз кечиш мумкин. Умумий стол ва очиқ ошхона тантанали кечаларни ўтказишга жуда мос тушади.
Боғда медитация учун ҳам ажойиб жой бор.
Ҳашаматли уй алоҳида жойда қурилганига қарамай, Google, Facebook, VC қароргоҳлари ва машҳур Стэнфорд университети яқинида жойлашган.
Қолаверса, унинг учун сўралаётган 48 млн доллар миллиардерлар учун арзимаган пул дейиш мумкин.
«Ўз компанияларини миллиардлаб долларга сотаётганлар учун бу рақам ҳеч нарсани англатмайди», — дейди Бульян.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024