Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ дунё бўйлаб террорчилик хуружларидан огоҳлантирмоқда
Фото: РИА Новости
АҚШ давлат департаменти америкалик фуқароларни дунё бўйлаб террорчилик хавфидан огоҳлантирмоқда. Ташқи сиёсат маҳкамаси 2017 йил 14 сентябрда эълон қилинган ҳужжатни янгилади. Бунга "хорижий мамлакатларда Америка фуқаролари ва манфаатларига нисбатан теракт таҳдиди, сиёсий зўравонликлар ва жиноий ҳаракатлар давом этаётгани" сабаб қилиб кўрсатилган.
Шу муносабат билан америкаликларга "саёҳатлари чоғида ўз хавфсизликларини таъминлаш мақсадида ўта зийрак ва эҳтиёткор бўлиш ҳамда зарур шартларни амалга ошириш тавсия этилган".
"Саёҳат қилувчилар терроризм билан боғлиқ хатарлардан ташқари, сиёсий кескинлик, зўравонлик ва намойишлар эҳтимоли борлиги туфайли ҳам зийрак бўлишлари лозим", — дейилади ҳужжатда. Одатдагидек, америкаликлар бу каби ҳолатларда жамоат жойлари ва диққатга сазовор жойларга ташриф буюришда эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади.
Мавзуга оид
13:13
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026