Жаҳон | 15:40 / 12.12.2017
16804
1 дақиқада ўқилади

«Мафияга ов». Италияда 48 киши қўлга олинди

Фото: AFP

Италия полицияси Калабрияда 48 кишини қўлга олди, улар «Ндрангета» мафия гуруҳи билан алоқадорликда гумонланмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар берди.

Қўлга олинган шахслар жиноий тил бириктириш, зарар етказиш, товламачилик, қимматликларни ноқонуний равишда олиб ўтиш ҳамда қуролни ноқонуний тарзда сақлашда гумонланмоқда. 44 киши қамоққа олинди, қолганлар уй қамоғида қолдирилди.

Полициячилар тинтувлар доирасида 25 миллион евролик мол-мулкларни мусодара этишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сицилия мафиясининг энг сўнгги «босслар босси» Тото Риина 88 ёшида вафот этгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид