Ўзбекистон | 22:31 / 14.12.2017
4254
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади

Фото: Getty Images

15 декабрь куни Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 76-йиғилишида иштирок этади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик  қилади. 

Кенгаш йиғилиши вақтида МДҲ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шу жумладан кун тартибига киритилган Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг кейинги йиғилишини муҳокама қилишади. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид