Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кутилмаган янгилик - Афғонистонда юзлаб қадимий карвонсаройлар топилди
Археологлар Афғонистон ҳудудида юздан ортиқ карвонсаройларни жосуслик сунъий йўлдошлари ва ҳарбий дронлар ёрдамида топишди. Бу ҳамда бошқа топилмалар ҳақида Science журналида эълон қилинган мақолада сўз юритилган.
Афғонистон ҳудудида кўп йиллардан бери уруш давом этмоқда, шунинг учун археологлар ва бошқа олимлар учун афғон тоғлари ҳамда чўлларида тадқиқотлар олиб бориш катта хавф уйғотади. Афғонистон ва АҚШдан бўлган олимлар ҳудудни ўрганиш учун тижорат мақсадларидаги сунъий йўлдошлар, АҚШ жосуслик сунъий йўлдошлари ҳамда ҳарбий дронлар ёрдамида олинган суратлардан фойдаланишди. Шу тариқа аввал маълум бўлмаган минглаб янги жойлар топилди, улар катта тарихий аҳамиятга эгалиги айтилмоқда. Топилмалар орасидаги энг муҳимларидан бири - XVI-XVII асрларга тегишли 119 та карвонсарой. Улар Буюк ипак йўли орқали саёҳат қилган савдогарларга бошпана вазифасини ўтаган. Карвонсаройлар бир-биридан тахминан 20 километр масофада жойлашган – сотиш учун товарлар олиб борувчи карвоннинг бир кунда босиб ўтадиган йўли ҳам шунча масофага тенг бўлган. Янги маълумотлар Буюк ипак йўлининг марказий қисми ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.
Шунингдек Ўзбекистон билан чегарада жойлашган Балх воҳаси атрофида қадимий манзилгоҳлар излари топилди, улардан энг қадимийси тахминан минг йил аввал пайдо бўлган. Аввалроқ СССР археологлари ҳам 77 та шундай манзилгоҳни топишганди, бироқ сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган суратлар шуни кўрсатмоқдаки, аслида уларнинг сони мингдан кўп. Бундан ташқари, тадқиқотчилар Сийстон ва Ҳилмонд вилоятлари ҳудудида каналлар тармоғини аниқлашди, улар экинларни суғоришда қўлланган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026