Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Қайноналар кенгаши" 21 мингдан зиёд оиладаги нотинчликни бартараф этди
"Қайноналар кенгаши" жамоатчилик кенгаши 24 мингга яқин нотинч ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан жойларда олиб борган ишлари натижасида 21 мингдан ортиқ оиладаги нотинчликлар бартараф этилди, 23 мингдан зиёд фуқаронинг алимент тўлаши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маҳмудовна Маъруфованинг KUN.UZ мухбирига берган маълумотига кўра, "Қайноналар кенгаши"га оиласи намунавий, кўпни кўрган, 5-6 нафар фарзанди бўлиб, уларнинг бари аҳил яшаб келаётган, фарзандлари ўқиб, ишлаётган, оила қадриятини сақлаб келаётган оила вакиллари олинади. Зеро, бу бизнинг миллатимизга хос хусусият бўлиб, у оила қадриятини оширишга қаратилган.
"Умуман олганда, ўтган даврда 22 958 та оилавий ажрим ҳолатлари қайд этилиб, бу кўрсаткич 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 912 тага камайди.
Бундан ташқари, оиладаги маънавий муҳитни соғломлаштириш ва бу борада жамоат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш борасида янги тизим йўлга қўйилди. Унга асосан, республикадан тортиб то энг қуйи бўғингача жамоатчилик назорати ташкил этилди. Мана шу жамоатчиликнинг республика бўйича 36 нафар раҳбари бор, қуйи бўғинларда эса, ҳудудларимиз бўйича 76 мингга яқин жамоатчилик вакили жалб этилди. Жамоатчилик ташкилотлари, давлат ташкилот органлари ҳамкорликда оилаларга кириш тизими яратилди ва мана шу ишни биз секторлар миқёсида давом эттиряпмиз", - дейди Маъруфова Н.М.
Мавзуга оид
12:26 / 10.05.2026
“Характер тўғри келмади” – оилавий ажримларнинг ҳақиқий сабаблари қаерда?
09:00 / 31.12.2019
«Тоза» статистика кетидан қувиш: бу жиноятчилик ва ажримлар сонини камайтиришда наф берадими?
12:41 / 30.12.2019
Олимлар ўзбек оилаларида ажримлар сони ортиши эҳтимолидан огоҳлантирди
20:48 / 06.04.2018