Ўзбекистон | 10:15 / 20.12.2017
20621
1 дақиқада ўқилади

Сенат мажлисида 26 масала кўриб чиқилади

20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XIII ялпи мажлиси кун тартибига 26та масала қўйилган бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, янгиланган Мудофаа доктринаси каби ҳужжатлар тасдиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Маълум қилинишича, Сенат аъзолари "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқиши белгиланган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги, Ўзбекистоннинг Япония ва Грузиядаги элчиларини лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади. 

Kun.uz мухбири хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси лавозимига айни пайтда Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси Шерзод Файзиев ўриндошлик асосида тайинланиши кутилмоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид