Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўли қурилиши декабрь охирида муҳокама қилинади
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков Транспорт ва йўл вазири Жамшитбек Калиловни қабул қилди. Бу ҳақда, ҚР президенти аппаратининг ахборот сиёсати бўлими хабар бермоқда.
Учрашувда давлат раҳбарига, қўшни мамлакатлар билан автомобиль, темир-йўл ва авиақатнов транспорти соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, йўл-транспорт соҳасидаги ислоҳотлар, йўл ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Жамшитбек Калилов маълумотига кўра, Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича, мутахассислар 25 декабрь куни Тошкентга йўл олади. 27 декабрь куни эса вазирлар даражасида учтомонлама музокара ўтказилади.
Сооронбой Жээнбеков қурилиш ишларининг тезроқ бошланиши, Марказий Осиёни ҳудуднинг самарали транзит йўлаги сифатидаги жозибасини ошириш имкониятини беради, деб таъкидлади.
Мавзуга оид
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
18:13 / 19.03.2026
Байрам кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
17:58 / 16.12.2025