«Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Хуан Мата The Guardian талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Маълумки, инглиз нашри йил давомида мисли кўрилмаган ишларни қилган футболчини тақдирлайди.
29 ёшли испаниялик 2017 йил август ойида Common Goal жамғармасини ташкил қилди ва футбол олами вакилларини маошининг 1% миқдорини хайрияга сарфлашга чақирган эди. Қисқа вақт ичида унинг чорловига бир қатор футболчилар ва мураббийлар қўшилдилар.