Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гепард рекорд даражада болалади
АҚШда ҳайвонот олами учун ноёб ҳодиса рўй берди. Сент-Луис ҳайвонот боғида Бингва номини олган гепард бирйўла саккиз дона болалади.
Ҳайвонот боғи вакилларининг маълум қилишларича, бу - озодликда яшамайдиган гепардлар орасидаги энг юқори кўрсаткич. Маълумотларга кўра, бундай шароитларда одатда кўпи билан тўрт гепард дунёга келади.
Бингва болалари 26 ноябрда дунё юзини кўрган. Гепардчалар бир неча ой давомида жамоатчилик нигоҳидан узоқда ва ҳайвонот боғи ходимларининг қатъий назорати остида бўлади.
Бундан аввалги рекорд 2016 йилда Нидерландияда қайд этилган эди. Ўшанда гепард бирйўла олти болали бўлганди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026