Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Saudi Aramco акционерлик жамиятига айлантирилди
Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси акционерлик жамиятига айлантирилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги қиролликнинг расмий бюллетенига асосланиб хабар берди.
Нефть компанияси юридик мақомининг ўзигариши унинг акцияларни оммавий жойлаш (IPO) режалари билан боғлиқ.
Агентлик маълумотларига кўра, Saudi Aramco'нинг капитали 16 миллиард доллар ёки 200 миллиард оддий акцияларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, бошқарув таркибига 11 киши кириши тахмин қилинмоқда.
2016 йилнинг январида Saudi Aramco фонд бозорига чиқиш режалари ҳақида маълум қилганди. Reuters компания ўз танловини Нью-Йорк фонд биржаси (NYSE)да тўхтатганини қайд этганди, бироқ компанияда бу маълумотлар тасдиқланмади. Октябрда ташкилотчилар кўплаб молиявий, ҳуқуқий ва норматив характердаги муаммоларга дуч келишаётгани айтилган эди. Bloomberg'га кўра, Saudi Aramco'нинг IPO'га чиқиши 2019 йилга қолдирилган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
07:09 / 02.06.2026