Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой юқори малакали мутахассисларга узоқ муддатли визалар бера бошлади
Хитой ҳукумати 2018 йилнинг 1 январидан юқори малакали хорижликлар - ишбилармонлар, олимлар, янги технологиялар соҳасидаги мутахассисларни жалб қилиш учун узоқ муддатли визаларни бера бошлади. BBC шу ҳақида хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, бундай визалар мамлакатга чекланмаган маротаба 180 кунга кириш ҳуқуқини беради. Улар 5 йилдан 10 йилгача муддатга берилади. Визани қўлга киритган чет эллик фуқаролар ўзлари билан бирга оила аъзолари - турмуш ўртоқлари ва фарзандларини ҳам олиб келишлари мумкин.
Манбада келтирилишича, "юқори малакали хорижий истеъдодлар" тоифасига шунингдек Нобель мукофоти совриндорлари, муваффақиятли олимпиячилар, "жаҳонга машҳур мусиқий ва санъат университетлари", шунингдек йирик молиявий ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам киради. Хитой ҳукумати умумий ҳисобда 50 мингга яқин мутахассисни жалб қилишни мўлжалламоқда.
Янги визага буюртмани интернет орқали бепул йўллаш мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги аризаларни қисқа муддатларда қайта ишлашга ваъда бермоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026