14:20 / 10.01.2018
15046

Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг истиқболлари Душанбеда ҳал этилмоқда

Фото: UzReport

Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазири раҳбарлигидаги делегациялар бугун савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва чегаралар делимитацияси масалаларини муҳокама этмоқда. Ҳукуматлараро комиссияларнинг йиғилишлари Душанбедаги «Қоҳи Наврўз»да ёпиқ эшиклар ортида ўтказиляпти.

Бортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация бўлган самолёт Душанбе аэропортига эрталаб қўнган.

«АП» хабарига кўра, Ўзбекистон делегациясидан, ҳукуматнинг иқтисодий блоки баъзи аъзоларидан ташқари, шунингдек ТИВ ва чегара қўшинлари вакиллари ҳам жой олган.

Учрашувда Ўзбекистон дипломатиясини ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов тақдим этмоқда.

Ўзбекистон бош вазири кун давомида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси кечга яқин Тошкентга қайтиб кетади.

Тожикистон делегациясига музокараларда мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода раҳбарлик қилмоқда. 

Ўзбекистон бош вазири Тожикистон томони билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга баҳор ойлари бошига режалаштирилган биринчи расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилади. 

Мутахассисларнинг фикрича, ноябрь ойининг охирида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг икки давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссиялари раҳбарлари этиб тайинланиши, Душанбе ҳамда Тошкент чегара муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратаётганидан далолат беради.

Top