Ўзбекистон | 22:20 / 15.01.2018
8477
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда "Hospitality contract" тизими йўлга қўйилади

Фото: KUN.UZ

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистонда янги "Hospitality contract" ("Меҳмондўстлик шартномаси") тизимини йўлга қўяди. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов KUN.UZ мухбирига эксклюзив маълумот берди.

Сайёҳлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан "Hospitality contract" шартномасини имзолайди, у қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

  1. Келган меҳмонни ҳамиша юзда табассум билан кутиб олиш; ҳамма жойда - мисол учун, божхонада, дўконларда ва ҳ.к.
  2. Мижозлар билан муомалада ҳеч қачон қўполликка йўл қўймаслик;
  3. Хоналар, ҳожатхонани ҳамиша озода сақлаш;
  4. Маҳсулотлар камида иккита тилда ёзилган бўлиши.

"Умуман олганда, келган одам кутилган меҳмон эканини ҳис қилиши керак. Бир йиллик шартнома қиламиз, деворга ё эшикка ёпишитириб қўйиш мумкин. "Tourist friendly" ҳам бўлиши мумкин, лекин унинг сертификацияси бироз оғирроқ", - дейди Қўмита раиси.

Қандайдир қўполликлар ёки қоидага зид вазиятлар юзага келган тақдирда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига қўнғироқ қилинади ва рўйхатдан чиқариб юборилади. Бу маъмурий чора эмас, соҳага ноанъанавий ёндашув ҳисобланади.

Қўмита раиси ўзбек халқи аслида меҳмондўст халқ экани, шунчаки бу жараёнларни бир тизимга тушириб олиш лозимлигини қўшимча қилди.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид