Спорт | 14:50 / 18.01.2018
34406
2 дақиқада ўқилади

Cuba Domadores боксчиларига қарши рингга кўтарилувчи спортчилар маълум бўлди

Фото: Фото: worldseriesboxing.com

Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси WSB – Бутунжаҳон бокс серияси 8-мавсумида ҳам иштирок этиши ҳақида аввал хабар берилган эди. Терма жамоа бу сафар Америка минтақаси гуруҳида кураш олиб боради ва ўзбек боксчилари Cuba Domadores, Veneszuela Caciques ва Colombia Heroicos жамоалари билан бир гуруҳда ўз кучларини синовдан ўтказишади. 

Ўзбекистон терма жамоасининг янги мавсумдаги илк жанги 9-10 февраль кунлари Кубада бўлиб ўтади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилишича, Uzbek Tigers таркибида 52 кг вазн тоифасида Худойназар Файзов, 60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов, 69 кг.да Маҳмуд Ғоипов, 81 кг.да Мадияр Саидрахимов ва +91 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади. Мураббийлар таркиби Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаевдан иборат. Жамоага Бобир Акбаров раҳбарлик қилади, жамоа шифокори Комилжон Расулов. 

Шу муносабат билан ўзбек боксчилари Тошкент вилояти Янгиобод ўқув базасида тайёргарлик машғулотларининг биринчи босқичини ўтказишди. Йиғинга асосий, иккинчи ва учинчи таркиб боксчилари таклиф этилган. Машғулотлар чоғида боксчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигига эътибор қаратилган. 

Машғулотларнинг 2-босқичи 23 январда Ўзбекистон бокс федерациясида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид