Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған 16 ёшли Ал-Қудс курашчисини қабул қилди
Фото: Anadolu
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған фаластинликларнинг Ал-Қудсдаги Исроил мустамлакасига қарши кураш рамзига айланган 16 ёшли Фавзи Ал-Жунайдийни қабул қилди.
Ўсмир Туркия давлат раҳбари билан учрашувга отаси Муҳаммад Ал-Жунайдий билан ташриф буюрди.
Анқарадаги Президент қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда шунингдек Туркия бош вазири Биноли Йилдирим ҳам иштирок этди. Суҳбат илиқ муҳитда ўтди.
Президент Эрдўған Фавзи Ал-Жунайдийга "Анадолу" агентлиги версияси бўйича "Йил суратлари"ни аниқлаш бўйича онлайн-овоз беришда қатнашгани ҳақида сўзлаб берди.
Давлат раҳбари "Янгиликлар" туркумида "Анадолу" мухбири Висам Хашламуннинг Фаластинда олган "16 ёшли кураш рамзи" сурати учун овоз берганини қайд этди.
Мухбир Фавзи Ал-Жунайдийнинг қўлга олиниш вақтини суратда акс эттирган - унда ўсмир кўзлари ва қўллари боғланган ҳолатда Иордан Ғарбий қирғоғида ишғол қилинган Ал-Ҳалил шаҳри кўчалари бўйлаб олиб кетилмоқда.
"Бу сурат танловда ғолиб бўлди. Мендан овоз беришни сўрашди ва мен айнан шу суратни танладим", - деди Эрдўған.
2017 йилнинг 6 декабрида АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини қабул қилганидан кейин Фаластинни норозилик намойишлари қамраб олди.
2017 йилнинг 7 декабрида исроиллик ҳарбийлар гуруҳи 16 ёшли Фавзи Ал-Жунайдийга ҳужум қилди. Воқеа Ал-Ҳалил шаҳрида рўй берган. Ўсмирни шафқатсизларча калтаклаб, кейин Офер турмасига олиб боришган.
Ярим асрдан буён давом этиб келаётган Ал-Қудснинг Исроил томонидан ишғол қилиниши Дональд Трампнинг шаҳарни мамлакат пойтахти деб эълон қилиш қароридан кейин янги босқичга чиқди.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
21:29 / 09.01.2026
Исроил: Трампнинг Ғазо бўйича Тинчлик кенгашини Николай Младенов бошқаради
12:47 / 09.01.2026
Исроил Ғазога яна зарба берди: 13 киши ҳалок бўлди
11:37 / 07.01.2026