Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp'да спамдан ҳимояловчи функция пайдо бўлди
WhatsApp мессенжери фойдаланувчиларни ҳимояловчи чораларни қабул қилмоқда. Энди бир хабарнинг кўп марта йўлланиш ҳолатларида фойдаланувчиларга спамдан огоҳлантириш йўлланади. Ишлаб чиқарувчилар WABetaInfo сайтида шу ҳақида хабар беришди.
Ҳозирда янги дастур тест жараёнидан ўтмоқда.
Хабарга кўра, бу иловадаги спамдан халос бўлишга йўналтирилган ягона йўналиш эмас. Бироқ фойдаланувчилар ҳимояси учун яна қандай чоралар қабул қилинишига аниқлик киритилмаган.
WhatsApp — планшет ва смартфонлар учун матнли хабарлар билан лаҳзалик алмашинув тизими, у овозли ва видеоалоқани қўллаб-қувватлайди. У 2009 йилда йўлга қўйилган.
Таъкидлаш жоизки, WhatsApp жорий йилнинг 1 январидан Windows 8.0 ва ундан олдинги версияларда, шунингдек BlackBerry OS (BlackBerry 10)да операцион тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди.
Мавзуга оид
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
15:22 / 26.01.2026
АҚШда Meta’га WhatsApp махфийлиги бўйича даъво қўзғатилди
15:11 / 16.01.2026
Дума депутати: WhatsApp Россияда 2026 йилда тўлиқ блокланиши мумкин
08:58 / 30.12.2025