Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда қамоқхоналар ходимлари норозилик намойишлари ўтказмоқда
Францияда қамоқхоналар ходимлари норозилик акциялари бошлагани туфайли 130дан ортиқ жазони ўташ муассасаси ёпиқлигича қолмоқда. Бу ҳақда UFAP-UNSa Justice касаба уюшмалари маълумотида келтирилган. Норозилик акцияларида 6 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.
«Адлия вазири билан музокаралар тикланди. Айни вақтда 131та турма ёпиқ, 6,1 мингдан ортиқ киши акцияга жалб этилган», дейилган хабарда.
Францияда иккинчи ҳафтадирки, қамоқхоналар ходимларининг умуммиллий норозилик акциялари давом этмоқда. Улар қамоқхоналарда хавфсизлик чоралари кучайтирилиши талаб қилишмоқда.
Франция Адлия вазири Николь Беллубэнинг қамоқхоналар назоратчилари касаба уюшмалари вакиллари билан учрашуви муваффақиятсиз якунланган.
Касаба уюшмалари қўяётган талаблар қаторида экстремизмда айбланиб қамалганларга алоҳида ёндашув, улар учун алоҳида бўлимлар, ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур шароитлар ва бошқалар бор. Улар шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқишни сўрашмоқда.
11 январь куни Ванден-ле-Вьей коммунасида (Па-де-Кале департаменти) 3 нафар нозир Тунисдаги 2002 йилги террорчилик ҳужум учун қамалган маҳбус ҳужумидан яраланганди. Акциялар бошланганидан кейинги кунларда Франциянинг бир қанча ҳудудларида қамоқхоналар ходимларига ҳужумлар қилиниши кузатилди.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026