Спорт | 10:40 / 23.01.2018
7160
1 дақиқада ўқилади

КХДР Олимпиададан бир кун аввал ҳарбий парад ўтказади

Фото: Reuters

КХДРда янги расмий байрам таъсис этилди – Корея халқ армияси ташкил топган кун. У 8 февраль куни нишонланади. Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан бу ҳақда тегишли қарор эълон қилинди.

Хабар қилинишича, мамлакатда шу куни байрам тантаналари бўлиб ўтади, шунингдек, “ҳарбий хизматчилар, партия аъзолари ва меҳнаткашлар буюк етакчи Ким Ир Сеннинг мунтазам инқилобий қуролли кучларни шакллантириш бўйича хизматларини чуқур англаб етиши”га йўналтирилган тадбирлар ташкиллаштирилади.

Айнан қандай тадбирлар мўлжалланаётгани хабар қилинмаган, бироқ аввалроқ Жанубий Корея ОАВ КХДР Пёнгчангдаги Олимпиада бошланишига бир кун қолганида ҳарбий парад ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид