Жаҳон | 08:30 / 23.01.2018
3871
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШнинг вақтинчалик бюджетини имзолади 

Фото: Сnbc.com

АҚШ президенти Дональд Трамп конгресснинг икки палатаси томондан қабул қилинган, федерал ҳукуматни молиялаштиришни 8 февралгача узайтирувчи вақтинчалик бюджетни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.

Шу тариқа, Трамп федерал ҳукумат фаолиятидаги уч кунлик мажбурий танаффусга барҳам берди. Сенатда вақтинчалик бюджетга овоз бериш вақтида овозлар қуйидагича тақсимланган: 81 та рози ва 18 та қарши овоз. Вакиллар палатасида қонун лойиҳасига 266 та рози, 150 та қарши овоз берилган.

Вақтинчалик бюджет 2018 молиявий йил бошланган 2017 йил 1 октябрдан бери тўртинчи марта қабул қилинмоқда. Республикачилар ва демократлар бюджет бўйича келиша олишмаяпти. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид