Жаҳон | 11:47 / 24.01.2018
16706
1 дақиқада ўқилади

Трамп энди Samsung’га «ёпишди» 

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореянинг Samsung корпорациясини Федерал тергов бюроси ходимлари ўзаро ёзишмасидан 50 мингдан ортиқ хабар йўқолиб қолганига алоқадорликда айблади. Уларда Америка етакчиси танқид қилинган.

«ФТБда ишлаган жуфтлик Лиза Пейж ва Питер Стржок ўртасидаги тахминан 50 мингта муҳим матнли хабарлар қаерда? Samsung айбдор!» - дея ёзган президенти Twitter’да.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ФТБ ва Адлия вазирлигида Трампга қарши «махфий гуруҳ» бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид