Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қувайт фонди ўртасида 30 миллион долларлик шартнома имзоланди
Фото: Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси ва Қувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди ўртасида 30 миллион долларлик заём шартномаси имзоланди. Бу ҳақида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шартномада қайд этилган маблағлар "Қишлоқ жойларда зарур муҳандислик, коммуникацион ва йўл-транспорт инфратузилмасига эга турар-жойлар қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Уй-жой ва коммунал хизматлар, Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт, Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа жойларда ўтган қатор учрашув ва музокаралардан сўнг имзоланган.
Таъкидлаш жоизки, лойиҳа доирасида республикадаги 138 км йўлак ва массивлараро йўллар, 198 км сув қувурлари тармоқлари, 151 км электр таъминоти тармоқлари, 151 км газ ва ижтимоий таъминот тармоқлари ҳамда бозор объектлари қурилиши кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
21:04 / 13.12.2025
Ветнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
19:17 / 07.12.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
20:41 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади
19:52 / 06.12.2025