Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги автотураргоҳда бирданига 7 автомобиль ёниб кетди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида бирданига еттита автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 31 январь куни соат 18:22да Яшнобод туманида Асалобод 1-даҳа 1-уйда жойлашган «Эксилон Инвест» МЧЖга қарашли автотураргоҳда ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг 100 кв.м майдонида жойлашган том қисми ва шу ерда бўлган турли русумдаги жами 7та автомашина, ёниб зарар кўрган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
16:28 / 13.06.2026