Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон урушлари АҚШ туфайли рўй бермаётгани айтилди
Фото: Reuters
Жаҳонда кенг миқёсидаги ҳарбий можаролар узоқ вақтдан бери кузатилмаётгани АҚШ туфайлидир. Бу ҳақда Пентагон томонидан эълон қилинган ядро доктринасида айтилади.
«XX асрнинг биринчи ярми давомида, Америка ҳукумати томонидан ядровий босиб туриш доктринаси амалга оширилишидан аввал, бутун дунёда Биринчи ҳамда Иккинчи жаҳон уруши натижасида 80 дан 100 млн.га қадар инсон ҳалок бўлди, кунига ўртача 30 минг киши», - дейилади матнда.
Таъкидланишича, АҚШ «ядровий ҳамда ноядровий тажовузкорликни босиб туришга катта ҳисса қўшди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон ядро доктринаси АҚШ дипломатларига куч позициясидан гапириш имконини бериши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
01:00
АҚШда қор бўрони сабабли 10 мингдан ортиқ рейс бекор қилинди
21:54 / 24.01.2026
АҚШ Венесуэлада қўллаган “сирли қурол” тафсилотлари маълум қилинди
13:18 / 24.01.2026
Германия: Москва муросага тайёр бўлмаса, натижа бўлмайди
13:07 / 24.01.2026