КХДРдан Пёнгчангга «2-рақамли инсон» бориши мумкин – ОАВ
Пёнгчангдаги Олимпиада-2018’да КХДРдаги «2-рақамли инсон» - Меҳнат партияси раиси ўринбосари Цой Рен Хэ иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда РБК Жанубий Кореянинг Yonhap агентлигига таянган ҳолда ёзмоқда.
68 ёшли амалдор Шимолий Корея делегацияси сафидан жой олиши мумкин. ОАВ маълумотларига кўра, унинг таркибига уч нафар юқори мансабли мулозим, шунингдек 18 нафар ёрдамчи киради. Кутилишича, Шимолий Корея Олий халқ кенгаши раиси Ким Ён Нам делегация раҳбари этиб тайинланади.
Корея Республикаси ва КХДР Олимпиаданинг очилишида ягона байроқ остида чиқади. Бундан ташқари, Жанубий Кореядаги қишки ўйинларга шимолий кореялик раққослар ва мусиқачилар, шунингдек КХДРдан 230 кишилик қўллаб-қувватлов гуруҳи ва 30 кишилик таэквондо бўйича кўргазмали жамоа боради. Шимолий Корея делегацияси таркибидан ҳаммаси бўлиб 550 спортчи ўрин олади.
Мавзуга оид
22:41 / 13.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяни «даҳшатли ҳалокат»дан огоҳлантирди
21:18 / 11.10.2024
Жанубий Корея етти йил ичида илк бор Taurus ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
20:32 / 09.10.2024