Ўзбекистон | 19:41 / 05.02.2018
13615
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажмлари оширилади

Фото: iStock

2018 йилда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида хабар қилинди.

Қарорда таъкидланишича, ҳозирда мамлакатда 3 мингдан ортиқ балиқчиликка ихтисослашган хўжаликлар фаолият юритмоқда. 

Шу билан бирга, соҳада бир қатор муаммолар мавжудлигини инобатга олиб,  балиқчилик соҳасини ривожлантиришда  балиқчиликни илмий асосланган ташкил этиш, инкубация цехларини ва балиқ боқиш жойларини қуриш ҳамда  мавжуд сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш устувор вазифа қилиб белгиланди.

2018 йилга балиқ етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди, унга кўра шу йилда 150 000 тонна балиқ етиштирилиши режалаштирилмоқда.

Қарор билан балиқ комбикормини (коди ТН ВЭД 2309 90) Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш божхона тўловларини тўлашдан 2020 йил 1 январга қадар озод қилинмоқда.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид